АсосийSport

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалар марказининг фаолияти тугатилгани маълум қилинди

'Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалар марказининг фаолияти тугатилгани маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг буйруғига асосан Ўзбекистон терма жамоалар марказининг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди.

Терма жамоалар маркази 2009 йилда ташкил қилинган ва ўша йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган эди.

Кредиторларнинг талаблари кўрсатилган аризалар терма жамоалар марказини тугатиш ҳақидаги эълон чиққан вақтдан бошлаб 2 ой давомида қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар