АсосийJamiyat

​Ички ишлар вазири Тошкентда доимий прописка ҳақидаги саволга жавоб берди

'​Ички ишлар вазири Тошкентда доимий прописка ҳақидаги саволга жавоб берди'ning rasmi

2 май куни Халқаро пресс-клубда Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов журналистлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

ОАВ вакиллари доимий актуал бўлиб келган пойтахтга доимий прописка масаласи тўғрисида савол билан мурожаат қилди.

Саволга жавоб қайтарар экан, вазир виртуал қабулхонага энг кўп келиб тушган масалалардан бири ҳам Тошкентга прописка масаласи эканлигини қайд этди. Пропискани турли йўллар билан амалга оширмоқчи бўлганларга қарата вазирлик доимий прописка масаласида фақатгина ҳукумат қарорлари ва қонунларга асосан иш тутишини маълум қилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар