АсосийJamiyat

​Кинопремьералар Ўзбекистоннинг барча кинотеатрларида бир вақтда ўтказилади

'​Кинопремьералар Ўзбекистоннинг барча кинотеатрларида бир вақтда ўтказилади'ning rasmi

Йил охиригача республикадаги 50 та кинотеатр бир тармоққа уланади. Бу ҳақда Кинематографияни ривожлантириш Маркази директори Ойбек Абдушукуров куни кеча ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

У бугунги кунда бирлашган прокат тизими мавжуд эмаслиги яратилаётган фильмларнинг нимойишларини бир вақтнинг ўзида республиканинг барча ҳудудларида амалга оширишнинг имкони йўқлигини ва бунинг оқибатида кинога сарфланган ҳаражатлар қопланмаётганлиги, киностудиялар зарарга ишлаётганлиги, бу эса киноиндустрия ривожига тўсқинлик қилаётганлигини қайд этди.

Кинопрокат тизимини ташкил этиш, бу борада илғор замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш, кинопрокатнинг истиқболли янги тармоқларини ташкил қилиш учун зарур шароитларни яратиш Кинематографияни ривожлантириш Марказинингасосий йўналишларидан бири саналади.

Эндиликда Марказ Ўзбекистоннинг барча кинотеатр ва кинозалларида кинонамойишларни тиклашни, бунинг учун уларни ягона тармоққа бирлаштиришни, бу орқали прокат тизимини жорий қилишни режалаштирган.

Марказ 10 майдан бошлаб вилоятларга чиқишни ва кинопрокат борасида амалга ошириладиган ишлар бўйича келишувлар амалга оширишни ва янги кинокартиналарни бир вақтнинг ўзида барча худудларда намойиш қилишни режа қилган.

Маълумотларга кўра, айни дамда республикада 350 та кинотеатр бор, бироқ барча премьералар ҳозирча фақат пойтахтнинг 1-2 кинотеатрларида намойиш этилади.

Юқорида санаб ўтилган мақсадлар амалга оширилса ўз-ўзидан прокат тушуми ошиб, киноижодкорларнинг янги кино яратишга кўпроқ маблағи бўлиб, ўз-ўзидан сифатли маҳсулот юзага келишига сабаб бўлади.

Марказ йил оҳиригача 50 та кинотеатрни тармоққа улашни режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда соҳада 350 дан зиёд юридик шахс ишлаб келмоқда, 2004-2017 йилларда Ўзбекистонда жами 475 та бадиий фильм яратилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар