АсосийJamiyat

Ўқишга киролмаган абитуриентлар контракт пулининг оширилган ставкасини тўлаб талаба бўлишлари мумкин бўлади

'Ўқишга киролмаган абитуриентлар контракт пулининг оширилган ставкасини тўлаб талаба бўлишлари мумкин бўлади'ning rasmi

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ўқишга киролмаган абитуриентлар контракт пулининг оширилган ставкасини тўлаб талаба бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017/2018 ўқув йилида ўзбекистон республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида 5 май куни қабул қилинган қарорига асосан 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш жорий этилади.

Унга кўра, олий таълим муассасаларига тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш учун квота миқдори таълим муассасасининг мавжуд имкониятлари ва таълим йўналишларидан келиб чиқиб Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Қўшимча қабул бўйича тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси абитуриентлар тўплаган балларга қараб Давлат комиссияси томонидан дифференциялашган тартибда белгиланади.

Тўлов-контракт суммасининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул ўтиш баллини тўплай олмаган абитуриентларга тўплаган баллига мувофиқ (68 баллдан кам бўлмаган) кетма-кетлик тартиби қатъий сақланган ҳолда, уларнинг оширилган контракт пулини тўлай олиш имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишиш мумкин.

Қарорга кўра, 2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига бакалаврлар учун 66316 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 18194 та ва тўлов-контракт асосида – 48122 та, магистрлар учун 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1556 та ва тўлов-контракт асосида – 3444 та ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квота белгиланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар