1

​“Асабийлашсам қалтирай бошлайман, бу касалликми?”

САЛОМАТЛИК 06.05.2017, 11:40
Теглар: Саломатлик
​“Асабийлашсам қалтирай бошлайман, бу касалликми?”

– Баъзи муаммоларни деб, сўнгги пайтларда жуда асабийман. Гарчан тинчланишга ҳаракат қилсамда, ич-ичимдан титраб кетаман. Айниқса қўл-оёғимда пайдо бўладиган қалтирашдан қўрқаяпман, рости. Бу бирор касаллик эмасми? Баъзан ўзимни назорат қилишим қийин кечади...

Савол «СМС» орқали келган

Саволга олиф тоифали шифокор-терапевт Нодира ҲАМРОЕВА жавоб беради:

– Қўл ва оёқ учида юзага келадиган титроқ – тремор деб аталиб, руҳий, жисмоний ва сурункали касалликлар авж олиши туфайли келиб чиқади. Сўзларингизга қараганда, сиздаги тремор кўриниши кучли ҳис-хаяжон билан боғлиқ. Шу зайлда давом этса, титроқ ҳолати талваса хуружига айланиши ёхуд сурункали тус олиши мумкин. Хавфли жиҳати қўл қалтираши сезилар – сезилмас даражада сақланиб қолиб, кейинчалик бошқа муаммоларга етаклаши ҳеч гап эмас. Сизга маслаҳатим, невролог шифокор кўригидан ўтиб, тинчлантирувчи муолажаларни бошланг. Уй шароитида илиқ душ қабул қилиш, ялпиз ва лимонўт солинган чой, парҳезбоп егуликлар тановулига диққатли бўлинг. Ҳар эҳтимолга қарши тиббий таҳлиллар топшириш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Оғир жисмоний юкламаларни камайтиринг, кун тартибингизни тўғри ташкиллаштиринг, имконини қилолсангиз сузиш машғулотларига боринг, анча тинчланасиз.

Шарҳлар

Mohichehra Abduvaliyeva 29.12.2020, 04:27
Men tug'uruqdan keyingi ensofalit kasalini boshdan utkazdim asoratlari ketmayapti sekladol ichyapman qullarimda qaltrash kuchaygan iltmos tavsiya bering nima qilishim kerak
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1