Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақасининг “D” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Қатарнинг “Ал-Райян” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клублари ўртасидаги ўйинга Равшан Эрматов бош ҳакам этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Sports.uz нашрининг маълум қилишича, мазкур ўйинда мухлислар 7 та гол гувоҳига айланди. Якуний натижа эса саудияликлар фойдасига ҳал бўлди – 4:3.

Ушбу ғалабадан кейин “Ал-Ҳилол” гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичига йўл олди. “Ал-Райян” эса гуруҳда қолиб кетди.






