АсосийSport

ЖЧ–2018 саралаши. Эрон – Ўзбекистон учрашувини уммонлик ҳакамлар бошқаради

'ЖЧ–2018 саралаши. Эрон – Ўзбекистон учрашувини уммонлик ҳакамлар бошқаради 'ning rasmi

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Эронга қарши баҳс олиб боради. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бўлажак ўйинга қўйидаги расмийларни тайинлади.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, уммонлик ФИФА рефериси Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф мазкур ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ҳамид Сулаймой Марҳун ал-Маҳайи ҳамда Абу Бакар Салим Маҳад ал-Амри ёрдам беради. Умар Муборак Мазаруа ал-Ёқубий (Уммон) захира ҳаками сифатида ишлайди.

Ҳакамлар ишига малайзиялик Муҳаммад Солиҳ Субҳиддин баҳо беради. Учрашув комиссари этиб япониялик Каисе Томохиро тайинланди. Хавфсизлик бўйича офицер – Тара Сингх (Малайзия).

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча 3-поғонада бормоқда.

    Бошқа янгиликлар