АсосийJamiyat

​Ўзбекистон Президенти иштирокидаги тадбирларни ёритишга илк марта нодавлат ОАВ вакиллари ҳам жалб этилади

'​Ўзбекистон Президенти иштирокидаги тадбирларни ёритишга илк марта нодавлат ОАВ вакиллари ҳам жалб этилади'ning rasmi

Республика ОАВ вакиллари ва 30 га яқин давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари очиқ мулоқот учун тўпланди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Учрашувнинг бош мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи бўлди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Асадбек Хўжаевга кўра, ташриф давомида жами 20 миллиард доллар миқдоридаги 100 га яқин шартнома имзоланиши мўлжалланган.

14—15 май кунлари Пекинда ўтказиладиган «Бир қутб, бир йўл» халқаро форумига 40 дан ортиқ давлат раҳбари келиши кутилмоқда, тадбирларда Ўзбекистон ҳам фаол иштирок этади. Анжуман доирасида Ўзбекистон етакчисининг бошқа мамлакатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.

Мамлакат ОАВларидаги ислоҳотлар ҳақидаги саволга жавобан янгиланишларнинг жорий босқичида иқтисодий ва сиёсий масалалар етакчилик қилаётган бўлса-да, давлат раҳбари маҳаллий ОАВ модернизациясига ҳам алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди.

Жумладан, телевидение ва радиони ислоҳ қилиш концепцияси ишлаб чиқилмоқда, «Ўзбекистон 24» махсус янгиликлар канали очилмоқда. Шунингдек, янгиликлар ва таҳлилий материалларни турли ракурсларда тақдим этиш мақсадида расмий тадбирларни ёритадиган журналистлар гуруҳини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Унинг таркибига нодавлат ОАВ, интернет-нашрлар вакиллари ҳам киритилади.

Мулоқотда журналистлар ва давлат органлари ахборот хизматларининг ўзаро алоқаларига тегишли долзарб масалалар ҳам кўтарилди. Хусусан, маълумотлар олиш учун таҳририятлардан расмий хат талаб қилиниши бугунги кун маромига тўғри келмаслиги, материаллар тайёрлаш жараёнини кейинга сураётгани билдирилди.

Журналистлар ва давлат органлари ахборот хизматлари вакилларининг мулоқот шаклидаги бундай учрашуви ўта аҳамиятли эканлиги таъкидланди. Бундай тадбирларни икки ҳафтада бир маротаба ўтказиш ҳақида келишиб олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар