1. Статистика маълумотларига кўра, пластик жарроҳ кўригига 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган аёллар кўпроқ мурожаат қилишаркан;
2. Бурун шакли ва кўринишини ўзгартириш бўйича ўтказиладиган ринопластика амалиёти энг қадимги муолажа бўлиб, илк марта бундан 5 минг йил олдин Ҳиндистонда амалга оширилган.
3. Пластик жарроҳлик қоидаларига кўра, бир аъзода 7 мартадан кўп амалиёт ўтказилмайди. Акси бўлса, соғлиққа зиён.
4. Маълумотларга қараганда, эркакларнинг 30%и рафиқаларини пластик жарроҳ ҳузурига олиб боришади; 25% кучли жинс вакиллари бу борада иккиланишади; 40%и эса бундай «мўъжиза»ларга қарши;
5. АҚШлик Синди Жексон энг кўп жарроҳлик муолажасини ўтказган аёл сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган. 55 ёшли “жонли Барби” шу кунгача 52 марта тиғ остида бўлган;
6. Жарроҳлик тарихида энг аҳмоқона амалиёт сифатида Жоселин Вайлднинг «Мушук аёл» қиёфаси таъкидланади. Қайлиғини ҳайратда қолдиришни истаган хоним чиндан-да бу ишни уддалади. Аммо такрорий операциялардан сўнг куёвбола жуфтакни ростлаб қолган...
7. Жаҳон бўйича аёл ва эркаклар орасида энг кенг тарқалган пластик муолажа липосакция саналади. Липосакция қорин ва сон соҳасидаги ортиқча ёғларни олиб ташлашдир.
8. Жанубий Кореяликлар пластик жарроҳлик хизматига энг кўп мурожаат қилувчилар экан. Кейинги ўринларда Италия, Бразилия, АҚШ давлатларининг фуқароларини кўриш мумкин.