АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев Хитой Бош вазири билан учрашди

'​Шавкат Мирзиёев Хитой Бош вазири билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди.

Бош вазир Президентимизнинг ташрифи давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди, дея хабар қилади ЎзА.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой билан дўстлик алоқаларини қадрлашини, мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётгани халқларимиз манфаатларига мос эканини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг Хитойга давлат ташрифи давомида 100 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Бу кўп йиллик савдо-иқтисодий муносабатлар, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳалардаги алоқалар янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.

Ташриф давомидаги учрашувлар кўп қиррали муносабатлар кўламини кенгайтириш, ўзаро алоқаларнинг ҳозирги ҳолатини ҳар томонлама таҳлил этиш ва истиқболли йўналишларини белгилаб олиш учун қулай имконият яратди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар