1

Хитой матбуоти Ўзбекистон Президентининг ташрифини кенг ёритмоқда

ЖАМИЯТ 13.05.2017, 16:32
Теглар: ОАВ, Хитой, Шавкат Мирзиёев
Хитой матбуоти Ўзбекистон Президентининг ташрифини кенг ёритмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи Хитой оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Хитойнинг етакчи «Синьхуа» ахборот агентлиги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг 12 май куни бўлиб ўтган учрашуви ҳақида батафсил ахборот тарқатди. Журналистлар ушбу учрашув натижалари Ўзбекистон ва Хитой халқларининг туб манфаатлари ва замон талаблари ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликка содиқлигидан далолат эканини таъкидлаган, деб ёзади ЎзА.

CGTN телеканали олий даражадаги мулоқотлар изчиллиги ўзаро муносабатларнинг янада барқарор ривожланишини таъминлаши баробарида барча даражадаги алоқалар жадаллашувига хизмат қилаётганига эътибор қаратган. Ахборотда икки давлатнинг узоқ ўтмишга бориб тақаладиган алоқалари бугунги кунда ўзаро ишонч ва дўстлик руҳида ривожланиб бораётгани қайд этилган.

«China daily» газетасида «Ўзбекистон билан алоқалар ўз самарасини бермоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган. Унда Ўзбекистон ва Хитой халқлари азалдан ўзаро савдо-сотиқ қилгани, бир-бирининг маданиятини бойитгани қайд этилган. Бугунги кунда давлатлараро муносабатлар кенг кўламли стратегик шериклик даражасига кўтарилган, ҳамкорлик сиёсат, иқтисодиёт, савдо, саноат, қурилиш, илм-фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларни қамраб олган, дейилади.

Мақолада давлатларимиз ўртасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани, хусусан, Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ва Қамчиқ туннели қурилиши кўп қиррали ҳамкорликнинг яққол мисоли экани таъкидланган. Муаллиф ушбу стратегик объектлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа, жумладан, Хитой учун ҳам ғоят аҳамиятли эканини қайд этган.

«Синьцзин бао» газетасида Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги муносабатлар турли йўналишларда муваффақият билан ривожланаётгани таъкидланган. Газета Ўзбекистоннинг сармоявий ҳамкорлари рўйхатида Хитой етакчи ўринлардан бирини эгаллаши ва Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган ХХР капитал қўйилмаларининг ҳажми барқарор равишда ўсиб бораётгани ҳақида маълумотлар келтирган.

Хитой матбуоти таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми юқори даражани ташкил этмоқда. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Хитой компаниялари сафи кенгайиб бораётгани ХХР ишбилармонлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка катта қизиқиш билан қараётганини тасдиқлайди.

Шарҳлар

⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Ёқутистонда -61, Хитойда -48, Шотландия водийсида илк бор -15, АҚШда қор бўронлари ва музлаб қолган Москва... Дунё ғайритабиий совуқдан азият чекмоқда

14.12.2022, 10:23

Россия ҳудудига, хусусан, Шарқ минтақаларида ғайритабиий совуқлар яқинлашмоқда. Шунингдек, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар аҳолиси нолдан паст ҳароратдан азият чекади. Бу ҳақда "24-канал"...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1