АсосийSport

Азиз Ҳайдаров БААнинг “Ажман” клуби аъзосига айланди

'Азиз Ҳайдаров БААнинг “Ажман” клуби аъзосига айланди 'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БААнинг “Ажман” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2011 йилдан буён БААнинг “Аш-Шабаб” клуби шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали футболчи мамлакатнинг бошқа клуби – “Ажман” билан 1 йиллик шартнома имзолади.

“Аш-Шабаб” жорий мавсумни 14 жамоа орасида 8-ўринда якунлади. “Ажман” клуби эса якунига етган мавсум натижасига кўра БАА Про Лигасига чиқди.

Маълумот учун, футболчилик фаолияти давомида Азиз Ҳайдаров Тошкентнинг “Локомотив” (2006–2007), “Бунёдкор” (2007–2011) ва “Аш-Шабаб” (2011–2017) клубларида тўп сурган. 2007 йилдан буён миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи 71 ўйинда майдонга тушган.

Бошқа янгиликлар