“Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгрессининг илк куни “Журналистлар баҳори” анъанавий медиа-фестивали билан ниҳоясига етди.
Биринчи кун якунида Конгресс қатнашчилари шарафига тантанали қабул маросими ўтказилди.
“Журналистлар баҳори” анъанавий медиа-фестивали доирасида Ўзбекистон маданияти ва санъатини кенг ёритишга қаратилган янги “Караван ТВ” телеканали тақдимоти, Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари миллий таомларини дегустация маросимлари бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, халқаро Конгрессда 40 дан ортиқ мамлакатдан 140 дан ортиқ чет эл олимлари, эксперт, дипломат, халқаро ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек 50 дан ортиқ юртимиз илм-фани вакиллари ҳамда 50 дан ортиқ Ўзбекистон ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
16 май куни тонгда Конгресс қатнашчилари чартер рейси билан Самарқандга парвоз қилишади. Бу ерда илмий-амалий конгресснинг иккинчи куни давом этади.