АсосийJamiyat

​Халқаро конгресснинг иккинчи куни Самарқанд шаҳрида давом этмоқда(Фото)

'​Халқаро конгресснинг иккинчи куни Самарқанд шаҳрида давом этмоқда(Фото)'ning rasmi

15 май, душанба куни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг “Медиа-холл” мажмуасида “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзусида халқаро илмий-маданий конгресс бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Халқаро конгресснинг иккинчи куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Бугун конгресс иштирокчилари Тошкент-Самарқанд чартер рейси билан қўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига етиб боришди.



Халқаро конгресс Регистон тарихий мажмуасидаги Улуғбек мадрасасида давом этмоқда. Улуғбек мадрасасида мажлис бошланишидан олдин, ўша давр муҳити акс этган театрлаштирилган томоша кўрсатилди.


Унда 3 та секция буйича илмий мажлис бўлиб ўтади. Биринчи секция “Ўзбекистон амалий санъати: Турлар ва мактаблар ранг-баранглиги, маъруза ва музокаралар” деб номланади.


Иккинчи секцияда эса “Буюк ипак йўли: Шарқ ва Ғарбни боғловчи ришта” мавзусида тақдимот ўтказилади.


Учинчи секция “Мовароуннаҳрнинг китобат санъати” деб номланади.








Бошқа янгиликлар