Франция чемпионатининг жорий мавсум якунланишига 1 тур қолганида ушбу мавсумнинг энг яхши футболчиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.
“МЮ” сафида рўшнолик топмаган ва “Лион” аъзосига айланиб, майдон марказидан гол урган Мемфис Депай Францияда жорий мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи сифатида тан олинди.
Голландиялик футболчи мазкур голни "Тулуза"га қарши (4:0) ўйинда урганди.






