“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Хосил Халматов ўз раислигида ўтказган кенгайтирилган мажлисдатегишли идоралар билан келишган ҳолда ва қонун доирасида, йўловчиларнинг ойлик йўл чиптасидан фойдаланишларини оммалаштириш, ойлик йўл чипталарининг сотилишини кўпайтириш масалаларини кўриб чиқди.
Ушбу мақсадларда 10 мингинчи ойлик йўл чиптаси эгасига микротўлқинли печ, 30 мингинчига – телевизор, 50 мингинчига – музлатгич, 100 мингинчига – “Матиз” автомобили, 150 мингинчига – “Нексия-3” автомобили, 200 мингинчига – “Малибу” автомобили, 300 мингинчига – “Каптива” автомобили, 500 мингинчига – кўп қаватли уйлардан 2 хонали хонадон ютуқ сифатида берилиши бўйича таклиф ишлаб чиқишни топширди. Бу эса ўз навбатида аҳолини моддий рағбатлантиришга жамиятнинг ҳиссаси ҳам қўшилишини, уларни шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишга янада ундашини таъкидлади.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Халматов томонидан юқоридаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда шаҳар йўловчи транспортининг ишини янада яхшилаш, бошқарув ва иш олиб бориш тизимини тубдан ўзгартириш, соҳани ривожлантириш бўйича асосланган таклифлар киритиш юзасидан корхона раҳбарларига 10 кун муддат берилди.
Мазкур вақт ичида ўзига юклатилган вазифаларни уддалай олмаган корхона раҳбарининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлик масаласи кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилди, деб ёзади "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати.
06.05.2024, 13:48
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...29.04.2024, 14:00
2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...22.04.2024, 15:52
Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...