1

Хадра кўприги остида Lacetti автомобили ёниши сабаблари маълум бўлди(Видео)

ЖАМИЯТ 19.05.2017, 10:02
Теглар: Авто, Видео, Ёнғин, Тошкент
Хадра кўприги остида Lacetti автомобили ёниши сабаблари маълум бўлди(Видео)

Кеча, 18 май куни Facebook ижтимоий ва Telegram мессенжерида Тошкент шаҳридаги Хадра майдони яқинидаги кўприк остида ёниб кетган Lacetti`нинг суратлари ва видеоси тарқалди.

Мазкур ёнғин сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан боғландик. Маълум бўлишича, 18 май, пайшанба куни соат 20:38 да Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур тумани Себзор кўчаси Хадра майдони яқинидаги кўприк остида “Ласетти” русумли автомобили йўл четидаги бордюрга урилиши оқибатида мотори ва салон қисми ёнган.

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан “Darakchi.uz” га маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида ҳайдовчига бош мия соҳаси ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, бош мия жароҳати, бош мия тепа соҳаси, бош мия тепа соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда алангадан ўнг билак соҳаси куйиши ташхиси қўйилган.

Ёнғин йўл-транспорт ҳодисаси оқибатидасодир бўлган.

Facebook’даги “Водители Ташкента” жамоатчилик гуруҳида қолдирилган фотохабарга кўра, ёнғин оқибатида кўприк яқинида катта тирбандлик юзага келган.



Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Хоразмдаги қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди

22.04.2024, 13:54

Кеча 21 апрель куни соат тахминан 16:10да Тупроққалъа тумани «Муҳаббат» МФЙ ҳудудида жойлашган “Обод Попер” МЧЖга қарашли қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чикди....
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1