1

​Шавкат Мирзиёев Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди

ЖАМИЯТ 19.05.2017, 11:01
Теглар: Хитой, Шавкат Мирзиёев
​Шавкат Мирзиёев Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 май куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, бош котиби Ван Чэн раҳбарлигидаги Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Хитой ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Суҳбат чоғида Президентимизнинг яқинда Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, чунончи, савдо, инвестиция ва маданий алоқаларни жадаллаштириш, шунингдек, биродарлашган қадимий Самарқанд ва Сиань, Бухоро ва Лоян шаҳарлари ўртасида сайёҳлар алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, бош котиби Ван Чэн 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган чуқур таркибий ислоҳотларни юқори баҳолади.

Ван Чэн Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни илгари суриш мақсадида икки мамлакат парламентлариаро кенг кўламли ҳамкорликка Хитой томонининг манфаатдорлиги ва тайёрлигини таъкидлади.

Шарҳлар

⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Ёқутистонда -61, Хитойда -48, Шотландия водийсида илк бор -15, АҚШда қор бўронлари ва музлаб қолган Москва... Дунё ғайритабиий совуқдан азият чекмоқда

14.12.2022, 10:23

Россия ҳудудига, хусусан, Шарқ минтақаларида ғайритабиий совуқлар яқинлашмоқда. Шунингдек, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар аҳолиси нолдан паст ҳароратдан азият чекади. Бу ҳақда "24-канал"...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1