1

​Тошкент осмонидан учиб ўтган номаълум жисм болид эканлиги маълум қилинди(Видео)

ЖАМИЯТ 19.05.2017, 15:13
Теглар: Видео, Тошкент
​Тошкент осмонидан учиб ўтган номаълум жисм болид эканлиги маълум қилинди(Видео)

18 май куни пойтахт аҳолиси самода ғайриоддий ҳолатга гувоҳ бўлишди.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари осмонда учаётган номаълум жисм акс этган видеони эълон қилишди.

Изоҳларда турли тахминлар ёзиб қолдирилмоқда. Айримлар номаълум жисмни метеорит деса, бошқалар қандайдир ракета, деб ўйлади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиянинг астрономия институти профессори Шуҳрат Эгамбердиевнинг “Darakchi.uz”га маълум қилишича, мазкур объект дастлабки маълумотларга кўра, болид ҳисобланади. Болид – ўта ёрқин метеор бўлиб, учиб ўтаётганида ўзидан тутунсифат, думга ўхшаш из қолдиради.

У ерга тушганида портлаши ёки метеоритларга айланиши мумкин.

Худди шундай ҳолат 2013 йилда Россиянинг Челябинск шаҳрида кузатилган эди, бироқ у болид ҳажми жиҳатидан анча катта эди.

Айни пайтда Тошкент аҳолисини ҳаяжонга солган космик жисмнинг “тақдири” ўрганилмоқда.


Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1