Шавкат Мирзиёев "Аваза"да дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

ЖАМИЯТ 20.05.2017, 11:09
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Туркманистон, Президент
Шавкат Мирзиёев "Аваза"да дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи давомида "Аваза" миллий сайёҳлик зонасининг "Камалак" болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан учрашди.

Жорий йилнинг май ойи бошида Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқотида Туркманистон Президенти Каспий соҳилидаги болалар соғломлаштириш марказлари ўзбекистонлик болаларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган эди.

Мазкур таклифга биноан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 100 нафар бола “Даянч” болалар соғломлаштириш марказига юборилди. Шавкат Мирзиёев болалар билан дам олиш таассуротлари, туркманистонлик тенгдошлари билан дўстлик муносабатлари тўғрисида суҳбатлашди, соғломлаштириш марказида яратилган шароитлар билан танишди. Болаларга совғалар берди, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи давом этмоқда.

Шарҳлар

⚡️ Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

04.02.2023, 11:49

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

23.01.2023, 12:13

Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан  табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1