АсосийSUG'DIYONA

​Зар қоғоздаги картошка — оилавий йиғинлар учун айни муддао

'​Зар қоғоздаги картошка — оилавий йиғинлар учун айни муддао'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: (6 кишилик) 10 та ўртача катталикдаги картошка, 12 бўлак мол гўшти (юпқа қилиб тўғралган), 4 бўлак саримсоқ пиёз, ярим стакан зайтун ёғи, туз, майдаланган қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Саримсоқ пиёзни қирғичнинг майда томонидан чиқариб, озгина туз билан бирга зайтун ёғига қўшинг.

2. Картошкаларни яхшилаб ювиб, пўстини артмасдан 1 см. қалинликда айлана шаклда тўғранг. Устидан зайтун ёғли соусни солинг.

3. Зар қоғоз (фольга)га картошкаларни териб чиқиб, ўртасига туз ва мурч сепилган гўшт бўлакларини жойлаштиринг. Кейин зар қоғозни маҳкам ўраб, патнисга ярим стакан сув солинг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига ярим соатга қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа

Бошқа янгиликлар