1

​Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди

ЖАМИЯТ 24.05.2017, 10:19
Теглар: Ўзбекистон, Россия, Шавкат Мирзиёев, Президент, ​Ички ишлар
​Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 май куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг терроризм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва қурол-яроғлар ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро фаол ҳамкорлигини давом эттириш ғоят муҳим эканини таъкидлади, деб ёзади ЎзА.

Учрашувда Президентимизнинг шу йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига олий даражадаги ташрифи давомида қабул қилинган икки томонлама, шу жумладан, миграция соҳасига оид келишув ва битимларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

Россия ички ишлар вазири Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.

В.Колокольцев мамлакатимиз ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини таъкидлади.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1