АсосийDunyo

​АҚШда парвоз пайтида United Airlines компаниясига тегишли самолётнинг двигатели ёниб кетди

'​АҚШда парвоз пайтида United Airlines компаниясига  тегишли самолётнинг двигатели ёниб кетди'ning rasmi

United Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётлардан бирининг парвоз вақтида двигатели ёниб кетди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Самолёт бортидаги барча йўловчилар эвакуация қилинди. Нашрнинг хабар беришича, Boeing 757 Нью-Жерсидаги Ньюарк Либерти халқаро аэропортидан Сан-Франциско томон йўл олган эди. Самолёт бортида 124 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолётнинг ўнг томон двигатели ёнган. Ҳодиса туфайли 5 нафар йўловчи жабрланган. Аэропорт вақтинча ёпилди.

Бошқа янгиликлар