АсосийJamiyat

​25 майдан Ўзбекистон бўйлаб анъанавий «Китоб байрами» бошланади

'​25 майдан Ўзбекистон бўйлаб анъанавий «Китоб байрами» бошланади'ning rasmi

25-27 май кунлари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳрининг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида анъанавий республика “Китоб байрами” ташкил этилмоқда.

Тадбир Республикамиз аҳолисининг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида ўтказилади.

Мазкур тадбир доирасида адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китоблар тақдимоти, ношир ва муаллифлар, адиб ва шоирлар, китоб графикаси рассомларининг китобхонлар билан бевосита ижодий учрашув-мулоқотлари, мушоиралар, совринли интеллектуал викториналар, шунингдек, “Китобсеварларни қутлаймиз!” концерт дастури бўлиб ўтади.

26 майда “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги V илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Бошқа янгиликлар