АсосийDunyo

​Туркия ҳукумати 139 нафар амалдорни қамаш учун ордер берди

'​Туркия ҳукумати 139 нафар амалдорни қамаш учун ордер берди'ning rasmi

Туркия ҳукумати 139 нафар амалдорни қамаш учун ордер берди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Уларнинг ҳаммаси 2016 йилнинг июль ойида бўлиб ўтган давлат тўнтаришида айбланган оппозиционер Фетхулла Гюлен билан ҳамкорликда айбланмоқда. Анқара шаҳар кенгашининг 139 нафар амалдоридан 60 нафарини, тараққиёт вазирлигининг 30 нафар амалдорини, маориф вазирлигининг бир неча ходимларини қамашга ордер берилди.

12 май куни Туркия полицияси Гюлен билан алоқада айбланган, фитнадан кейин ишдан бўшаб кетган Истамбул фонд биржасининг 53 нафар собиқ ходимини қамоққа олган эди. Анқара АҚШда истиқомат қилаётган Гюленни 2016 йилнинг 15 июлида рўй берган давлат тўнтаришига ҳаракатда айбламоқда, аммо буни Гюлен тан олмади. Фитна оқибатида 230 киши ҳалок бўлди, 2,1 минг нафар одам жабрланди. Мазкур ҳодисадан кейин мамлакатда ҳукумат органлари — махсус хизмат, суд, армия, маориф муассасалари оммавий тарзда тозаланди. Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда 150 минг киши тергов қилинмоқда, 145 минг киши эса жиноятчиликда гумон қилинмоқда, 49 минг киши эса ҳибсда сақланмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар