1

​“Ўзбекконцерт” давлат муассасасига янги раҳбар тайинланди

ЖАМИЯТ 24.05.2017, 16:20
​“Ўзбекконцерт” давлат муассасасига янги раҳбар тайинланди

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасига янги раҳбар тайинлангани ҳақида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 19 майдаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйишни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғига асосан Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий методик маркази директори Ҳайдаров Азамат Ҳайдарович “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинчалик бажариш юклатилди.

Бундан аввал Азамат Ҳайдаров Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий методик маркази директори лавозимида ишлаб келётган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1