1

​25 май куни барча мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилади

ЖАМИЯТ 24.05.2017, 16:41
Теглар: Мактаб
​25 май куни барча мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилади

25 май куни республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилади, бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Хайр мактаб - салом коллеж” тадбирлари ўқувчиларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, уларда келажакка ишонч, кексаларга ва устозларга ҳурмат-эҳтиром, Ватанга муҳабат каби туйғуларни шакллантиришга ҳамда замонавий касб-ҳунарга эга бўлиш иштиёқини жонлантиришга йўналтирилади.

Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этиб, ўқувчиларга юртимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тўғрисида аниқ рақамлар ва далиллар келтирилган ҳолда жонли мулоқотлар ташкил этилади.

“Хайр мактаб - салом коллеж” тадбирларида ўқув йили сарҳисоб қилиниб, спорт мусобақалари, мусиқа танловлари, билимлар беллашуви ва умуман мактаб ҳаётида фаол иштирок этган фаол иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирланади.

Жумладан, ўз қобилияти ва иқтидори билан билимлар беллашуви, фан олимпиадаси, турли спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаб, устозлари ва ота-оналар ишончини оқлаган ўқувчилар алоҳида тақдирланади. Шунингдек, “Энг ибратли ўқувчи”, “Энг фаол ўқувчи”, “Ижодкор ўқувчи”, “Ёш ихтирочи”, “Мактабимиз фахри”, “Спорт устаси”, “Компьютер устаси”, “Энг ораста қиз” каби номинациялар бўйича иқтидорли ва намунали ўқувчилар тақдирланади.

Тадбирлар гигиена ва тозалик талаблари, ёнғин ва техник хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилиши шарт.

Шарҳлар

Наманганда мактаб директори ўқитувчиларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, тозалаш ишларига мажбурлади

02.08.2022, 12:01

Ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчи мардикорми?” номли тарқалган хабар юзасидан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси  ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги...
Хитойда кучли қор бўронлари кузатилди. Мактаб ва боғчалар вақтинча ёпилди

27.11.2021, 00:44

Хитойнинг шимоли-шарқидаги провинцияда кучли қор бўронлари содир бўлди. Бу ҳақда the watchers хабар берди. Қайд этилишича, қор бўронлари Хэйлунцзян ва Цзилинь провинцияларида кузатилган. Об-ҳавонинг кескин ўзгариб кетиши оқибатида Харбин,...
Мактаб қабулидаги янги тизим хатоларини тўғирлай оладими?

03.09.2021, 15:24

Коррупция – мудҳиш иллат, айниқса у таълим тизимини ўз чангалига олса, икки карра фалокат. Яқин-яқингача коллеж-у университетлар у ёқда турсин, боғча-мактабга кириш ҳам “қистир-қистир”ларсиз битмас...
1-синфга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди

05.07.2021, 18:35

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга ўқувчиларни онлайн қабул қилиш тизими – my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва ариза юбориш жараёни 5 июлдан 20...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1