1

​Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди

ЖАМИЯТ 25.05.2017, 10:42
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
​Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармон имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бандлик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда янгича ёндашувларни жорий этиш, шу жумладан, давлат ва хусусий бизнес ўртасидаги ҳамкорликка асосланган ҳолда меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш, ишсиз аҳолини, айниқса, ёшларни ишга жойлаштиришда самарали чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган.

Қабул қилинган Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди.

Фармонда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, жумладан, янги иш ўринлари яратилишига давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш, ҳудудий ва тармоқлар бандлик дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ўз вақтида тўланиши мониторингини амалга ошириш ва бошқалар белгиланган.

Алоҳида қайд этиш лозимки, Фармонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг биринчи маротаба ишга жойлашган битирувчилари, агар улар таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, ишга жойлашганидан кейин биринчи йил давомида иш ҳақидан олинадиган даромадлари бўйича ягона ижтимоий тўловнинг ўрнатилган ставкасини 50 фоизга, уларнинг иккинчи ва учинчи йил давридаги иш фаолияти бўйича 25 фоизга камайтириш белгиланди. Бу имтиёз бюджет ташкилотлари, монополист ташкилотлар, устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларга ишга жойлаштирилганларга татбиқ қилинмайди.

Мазкур киритилаётган меъёр иш берувчиларнинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришдан манфаатдорлигини ошириш ҳамда имтиёзни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағларнинг бир қисмини битирувчиларнинг касбий малакасини ошириш бўйича тадбирларга йўналтириш имконини беради.

Шунингдек, аҳолини ишга жойлаштириш соҳасига илғор жаҳон тажрибасига мос замонавий технологияларни жалб этишни кенгайтириш мақсадида, Фармонда 2019 йилдан бошлаб ходимларнинг меҳнат фаолияти даври, махсус стажи ва давлат ижтимоий суғуртасига тўлаган тўловлар миқдори бўйича ишончли маълумотни ҳамда ходимнинг касбий ўсишига доир бошқа маълумотларни ўз ичига олган “электрон меҳнат дафтари” тизимини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Қабул қилинган ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича тузилмавий бўлинмаларнинг ваколати, функциялари ва жавобгарлигини аниқ тақсимлаб берадиган бошқарувнинг замонавий вертикал-яхлит тизимини шакллантиришни кўзда тутувчи вазирликнинг янги такомиллашган ташкилий тузилмаси, вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг тузилмалари тасдиқланди.

Фуқароларни ишга жойлаштиришда сифатли ва қулай хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарори билан қуйидагилар кўзда тутилган:

меҳнат органлари томонидан “ягона дарча” тамойилида давлат хизматлари кўрсатишнинг принципиал янги тизимини жорий этиш, бунда ишга жойлаштириш ва бандликни таъминлаш бўйича комплекс хизматларни аҳоли учун қулай бўлган жойларда, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида кўрсатиш ва бунда интернет имкониятларидан кенг фойдаланиш;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг фуқароларни ташкиллашган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминловчи филиаллари тармоғини кенгайтириш масаласини кўриб чиқиш.

Қарорга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлари порталида, вазирликнинг расмий сайтида ва марказий оммавий ахборот воситаларида меҳнат бозоридаги вазият ва бандлик ҳолати тўғрисида маълумотларни, шу жумладан, иш қидириб меҳнат органларига мурожаат қилган ҳамда ишсизлик бўйича нафақа олаётган фуқаролар сони, яратилган иш жойлари, рўйхатга олинган бўш иш ўринлари ва аҳоли, иш берувчилар ва инвесторлар учун аҳамиятга эга бўлган бошқа маълумотларни чоп этиб боради.

Фармоннинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинди.

Шарҳлар

Президент кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди

13.05.2024, 17:53

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
Президент янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

07.05.2024, 14:24

Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Президентимиз Чехия Республикаси Ўзбекистоннинг Европа...
Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1