2017 йил 23 май куни тахминан соат 16:30 да, ҳайдовчи Холматов Шерзод «Матиз» русумли автоуловни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, бошқарувни йўқотган ҳолда, йўл четига чиқиб кетган ва катта тезликда пиёдалар йўлаги темир панжара устунига тўқнашган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида автоуловнинг 3 нафар йўловчилари турли хил даражадаги тан жароҳатлари олган ва уларнинг бири шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситасини фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳайдовчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
29.04.2024, 14:00
2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...22.04.2024, 15:52
Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...