АсосийDunyo

​Facebook ўз фойдаланувчилари ҳақида биладиган 15 та шахсий нарса

'​Facebook ўз фойдаланувчилари ҳақида биладиган 15 та шахсий нарса'ning rasmi

Тасаввур қилинг дунёнинг барча одамларини битта катта бинога жойлаштиришган, у ердаги тартибни эса махсус агентлар кузатади ва таъминлайди. Бинонинг қонунларида агентларнинг барча ҳаракатлари бинода яшовчиларнинг хавфсизлиги учун деб белгиланган. Аммо қандайдир вақтда сиз агентлар ортингиздан кузатишаётганини билиб қоласиз: улар сизнинг сухбатларингизни, ҳаракатларингизни ва ҳатто қаердалигингизни аниқлай олишади.

AdMe.ru нашри Propublica биносини видеокузатувига асосланиб қанчалик ижтимоий тармоқлар сиз ҳақингизда билишини билиб олди.

Хўш, Facebook нималарни эслаб қолади:

Сизга ёқадиган барча нарсани: суратлар, ёзувлар, одамлар, видео, шарҳлар. Сизнинг барча лайк ва репостларингиз таҳлил қилинади.

Исталган фойдаланувчи билан барча шахсий хабарларингизни.

Сизнинг ўчирилган барча хабарларингизни, шарҳ ва постлар: ҳатто сиз уларни аллақачон ўчирган бўлсангиз ҳам улар доим ижтимоий тармоқнинг серверларида сақланади.

Сизнинг оҳирига етказилмаган постларингиз ҳам, ҳатто уни ёзиб ўчириб ташлаган бўлсангиз ҳам. Ҳа, Facebook ҳатто сиз ёзиб, аммо чиқаришни истамаган ёзувларингизни ҳам эслаб қолади!

Сиз томондан жойланган барча сурат ва видеолар ва ҳатто сиз бўлишганлари ҳам.

Бирор фойдаланувчи билан дўст бўлган ва дўст бўлишни тўхтатган вақтингиз.

Instagram ва WhatsApp тармоқларидаги барча ҳаракатларингиз, лайк ва хабарларингиз (иккиси ҳам Facebook’ники).

Сиз ташриф буюрган шаҳарлар, жойлар, мамлакатлар.

Аккаунтингизга кирган барча ускуналарни.

Сизнинг маълумотингиз ва даромадингиз.

Лентадан ўтган барча сайтларингиз. Сизни нима сабабдан Facebook айнан сизга қизиқарли рекаламани тақдим этиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

«Поделиться в Facebook» ёки шунчаки «Нравится» тугмалари мавжуд ҳар қандай саҳифаларни.

Кредит карталарингиз борлигини.

Сизнинг сиёсий қарашларингиз, айниқса сизга қарши ишлатилиши мумкин бўлган шарҳларингиз ҳам.

Сизнинг юзингиз: сизни кимдир ўз суратларида белгилаган тақдирда, Facebook буни ўз базасига киритади, ва кейинчалик сизни ҳар қандай суратда таниб олади.

Агар юқоридагиларни ўқиб ижтимоий тармоқни тарк этмоқчи бўлсангиз, унутманг: аккаунтни ўчириб ташлаш сизнинг маълумотларингизни ўчирмайди. Шундай бўлсада Бинодан бутунлай кетманг. Шунчаки ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланинг.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар