АсосийJinoyat

​Юнусобод туманида аёл кишининг пичоқланган мурдаси топилди

'​Юнусобод туманида аёл кишининг пичоқланган мурдаси топилди'ning rasmi

2017 йилнинг 19 май куни тахминан соат 17:00 да, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларининг бирида, аёл кишининг кўплаб санчилиб кесилган жароҳати билан мурдаси топилган. Шунингдек, хонадондан унга тегишли бўлган “SAMSUNG” русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлари ва пуллари сақланган темир қути талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, Али Аманкулов томонидан содир этилганлиги аниқланди. Ундан жиноий йўл билан қўлга киритилган 3.600.000 сўм пул, 101 АҚШ доллари, “SAMSUNG” русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлар ва эркаклар қўл соати олинган.

Ҳозирда Аманкуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар