45 ёшли калифорниялик аёл 30 йилдан бери Санта Фе номли темирйўл вокзалини севади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Кэрол 36 йиллик ҳис-туйғулардан кейин темирйўл вокзалига “турмушга чиқишга” қарор қилди. Аёл темирйўл вокзали унинг ҳис-туйғуларига эътиборсиз эмаслигига ишонади. Кэрол мазкур муносабатини расмийлаштирмаган. Аммо у 2015 йилдан бери ўзини темирйўл вокзалининг “жуфти”, деб ҳисоблайди. Яқинда у турмуш қурганининг икки йиллигини нишонлади. Мазкур иттифоқни ҳис қилиш учун у фамилиясини темирйўл шарафига Санта Фе, деб ўзгартирди.
Кэрол Сан-Диего шаҳрида истиқомат қилади, у “турмуш ўртоғи”нинг олдига бориш, уни кўриш учун эринмай, автобусда 45 дақиқа йўл босади.






