28 май куни кечқурун Оқ уйнинг иккинчи қаватидаги деразаларидан бирида липиллаётган қизил шуъла пайдо бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Livestream веб-камералари ғалати шуълани видеога олди, шуъла 20 дақиқа давомида липиллаб турди. Воқеа маҳаллий вақт билан 20:30 да рўй берди. Аммо бу ҳақда АҚШ, Оқ уй махфий хизмати ҳеч қандай расмий маълумот бермади.