Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси 2 кун ичида пойтахтда юз берган ёнғинлар тўғрисида ахборот берди.
Жумладан, 2017 йил 27 май куни соат 10:00 да, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, “Улкан Газ” МЧЖ рахбарининг хонасида 6 кв.метр майдон ёнган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда

2017 йил 27 май куни соат 15:35 да Учтепа тумани, Мирхунд 4-тор кўчаси 11-а уйнинг том қисми 3 кв.метр майдон ёнган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йил 28 май куни соат 02:12 да Шайхонтохур тумани, Бешёғоч кўчаси 3-Б уйнинг 1-қават 4-хонадон яқинида турган «Ласетти» автоулови мотор, салони ва 4-хонадоннинг ром қисми 3 кв.м. майдонда ёнган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йил 28 май куни соат 04:21 да Олмазор тумани, Норазтепа кўчаси 52-уйда жойлашган “Престиж профин сустем” корхонасида рубероид ишлаб чиқариш цехининг ички қисми ва ускуналари 70 кв.м.майдон ёнган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йил 28 май куни соат 07:20 да Юнусобод тумани, Юнусобод 4-дахаси 28-уйда жойлашган Тикув цехининг ички қисми ва ускуналар, 200 кв.м.майдонда ёнган. Ёнғин оқибатида жарохат олганлар йўк . Ёнғин сабаби аниқланмоқда.







