АсосийDunyo

​Стоматолог пул учун мижозининг 22 та соғлом тишини олиб ташлади

'​Стоматолог пул учун мижозининг 22 та соғлом тишини олиб ташлади'ning rasmi

Санкт-Петербургдаги хусусий клиникаларидан бирида ишловчи стоматолог аёл пул топишнинг янги усулини ўйлаб топди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Пул топишнинг бундай усули ноқонунийлиги билан бошқа усуллардан фарқ қилади. Стоматолог аёл 43 ёшли мижозини алдаб, унинг 22 та соғлом тишини олиб ташлади ва хизмати эвазига 843 минг рубль пул олди. У соғлом тишларни олиб ташлаш билан бирга мижозига энг паст сифатли тиш қўйди.

Стоматологнинг хизматидан норози бўлган мижоз аёл ариза билан полицияга мурожаат қилди. Шундан кейин 40 ёшли стоматолог аёлга нисбатан Россия федерацияси Жиноят Кодексининг 159-моддаси, яъни “Фирибгарлик” бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тергов стоматолог аёлнинг шунга ўхшаш бошқа жиноятларни амалга оширгани ҳақидаги маълумотларни ҳам суриштирмоқда.

Бошқа янгиликлар