АсосийDunyo

​Гондурасда футбол матчидаги тиқилинч оқибатида одамлар қурбон бўлди

'​Гондурасда футбол матчидаги тиқилинч оқибатида одамлар қурбон бўлди'ning rasmi

Гондурасда футбол матчига кириш учун келган одамлар иштирокида содир бўлган тиқилинч оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 15 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Воқеа 28 май куни Гондурас пойтахи Тегусигальпе шаҳрида Миллий лиганинг якунловчи матчида, “Мотагуа” ва “Гондурас Прогресо” жамоалари беллашадиган кунда рўй берди.

“4 нафар одам ҳалок бўлди, ўнлаб, шу жумладан болалар турли даражадаги тан жароҳатларини олди”, деб маълумот берди маҳаллий касалхона вакили Мигель Осорио.

Полиция берган маълумотга кўра, матчга кириш учун керагидан ортиқ чипта сотилган. Баъзи бир чиптасиз одамлар эса ичкарига кириш учун зўрлик билан ҳаракат қилган, оқибатида ур-йиқит юзага келган. Полициячилар одамларни ҳайдаш учун кўздан ёш оқизадиган газдан ва сувдан фойдаланган. Бу нарса одамларни ваҳимага солиб, йиқилганларни босиб ўтишларига сабаб бўлган.

Бошқа янгиликлар