Бангладеш ҳукумати мамлакатнинг шарқий қисмига яқинлашиб келаётган “Мора” циклони туфайли одамларни эвакуация қилиш ишларини бошлади, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Эвакуация қилинган одамлар сони бир миллиондан ошди. Яқин соатларда шарқий қирғоқда табиий офат юз бериши кутилмоқда. Шаҳарнинг жануби-шарқий қирғоғи асосий зарбани ўзига олишини кўзда тутиб, мамлакат ҳукумати у ерда хавфнинг энг баланд даражасини эълон қилди.