Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 27 май куни элчихона ходимларидан бири Франсис Делегнинг бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Франсис Делег тезкор хавфсизлик хизматининг минтақавий раҳбари ҳамда Тожикистон ва Туркманистон масалалари бўйича ваколатли ходими бўлган.
Дипмиссиядан “РИА новости” агентлигига хабар беришларича, у Чимён тоғларида парапланда парвоз қилаётган чоғида йиқилиб, ҳалок бўлган. Шунингдек элчихона вакили ҳозирча Делегнинг жасади Тошкентда эканлигини маълум қилди. Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати томонидан уни Ватанига транспортировка қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Элчихонанинг барча ходимлари унинг оиласи, яқинларига ҳамдардлик изҳор қилиб, Ўзбекистон ва Франция давлатлари фуқароларига оғир дамда қўллаб-қувватлаётгани учун минатдорчилик билдиришмоқда.