АсосийDunyo

​Москвадаги довул оқибатида қурбон бўлганлар сони 16 кишига етди

'​Москвадаги довул оқибатида қурбон бўлганлар сони 16 кишига етди'ning rasmi

29 май куни Москва шаҳрида рўй берган табиий офатдан қурбон бўлганлар сони 16 кишига етди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг сони, табиий офат келтирган зарарга аниқлик киритилмоқда. Табиий офатдан қурбон бўлганлар орасида бир нафар вояга етмаган ўсмир ҳам бор.

“Москва шаҳри ва Москва вилоятида табиий офатда қурбон бўлганларнинг оиласига бир миллион рубль, жабрланганларга эса 500 минг рубль товон пули тўланади”, деб хабар берди ҳудудий ижтимоий ҳимоя вазири Ирина Фаевская.

Бошқа янгиликлар