АсосийJamiyat

​Янги «Ўзбекистон 24» телеканалига раҳбар тайинланди

'​Янги «Ўзбекистон 24» телеканалига раҳбар тайинланди'ning rasmi

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев май ойи бошида Миллий телерадиокомпания таркибида «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Телеканал хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўлади ҳамда мамлакат ва хорижда юз бераётган муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиб боради.

Миллий телерадиокомпания (МТРК)нинг UZ24га берган хабарларига кўра, Озод Ҳамидхўжаев «Ўзбекистон 24» телеканали раҳбарлигига тайинланди. Ҳамидхўжаев аввал «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» информацион дастури бош муҳаррири лавозимида ишлаган.

Раҳим Маҳкамов ва Ҳайдар Ҳасанов директор ўринбосари этиб тайинланди.

Телеканалнинг эфирга чиқиш санаси ҳозирча номаълум. Бир қатор ОАВда телеканал фаолияти 27 июньдан бошланиши маълум қилинганди. Бироқ МТРК таҳририяти бу хабарни UZ24га тасдиқламади. Айни пайтда бир қанча ташкилий масалалар ҳал этилмоқда ва яқин вақт ичида матбуот учун расмий маълумот эълон қилинади, дея таъкидлади компания.

Аввалроқ «Ахборот», «Пойтахт» ва «Давр» информацион дастурлари ёпилиши ва барча ахборот-таҳлилий дастурлар янги «Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатилиши маълум қилинганди.

    Бошқа янгиликлар