Новосибирсклик эркак лотерея ўйинида 300 миллион рубль пул ютуғини қўлга киритди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Бу ҳақда Россиянинг “Гослото” сайтида хабар берилди. Ҳозирча пулни ютуқ эгаси олгани йўқ. Бу “Гослото” тарихидаги илк улкан ютуқдир. Ютуқ эгаси бор-йўғи 100 рублга чипта сотиб олган. Ютуқни қўлга киритган одамнинг ҳозирча исми-шарифи ошкор этилмади. Ютуқ эгаси ютуқнинг 13 фоизини солиққа тўлаб, қолган 261 миллион рублини қўлга олади.






