Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Москва шаҳрида юз берган кучли табиий офат оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади.
“Самимий таъзиямни қабул қилишизни ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ва жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўрайман”, –дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Москва шаҳрида рўй берган табиий офатда 16 киши қурбон бўлган.