Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимлари бўйича квоталар эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ университет махсус сиртқи бакалавриатига 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги таълим йўналишларига қабул қилиш белгиланган:
1) 5350200 -Телевизион технологиялар (“Аудиовизуал технологиялар”, “Телестудия тизимлари ва дастурлари”) – 25 нафар;
2) 5330500 - Компютер инжиниринг (“Компютер инжиниринг”, “АТ-сервис”, “Мултимедиа технологиялари”) – 25 нафар;
3) 5350500 - Почта алоқаси технологияси- 50 нафар.
Жами – 100 нафар.
Махсус сиртқи бўлимига хужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 24 майда тасдиқланган “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларга асосан олиб борилади.
Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари университет қабул комиссияси томонидан 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Телевизион технологиялар (“Аудиовизуал технологиялар”, “Телестудия тизимлари ва дастурлари”) ва 5330500 - Компютер инжиниринг (“Компютер инжиниринг”, “АТ-сервис”, “Мултимедиа технологиялари”) таълим йўналишиларига ҳужжатларни топширмоқчи бўлган абитуриентларга қабул фақат тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган, тавсиянома бериш Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан амалга оширилади.
Почта алоқаси технологияси таълим йўналишига ҳужжатларни топширмоқчи бўлган абитуриентларга қабул фақат тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган, тавсиянома бериш “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан амалга оширилади.