1

​Бир йилда 53 та автоуловни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 31.05.2017, 12:32
Теглар: Жиноят, ​Ички ишлар
​Бир йилда 53 та автоуловни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс қўлга олинди

2016 йилнинг 30 май куни Атабек Ахрарбекович Мамирбеков, Сергели тумани ҳудудида, фуқаро Мехрож Махмудовнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “Лассети” автоуловини алдов йўли билан қўлга киритиб, кейинчалик Шерзод Шорахмедовга автоуловни 9000 АҚШ долларига сотиб юборган ва олган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мамирбековга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида, Мамирбеков 2016 йил март ойидан 2016 йил июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида фирибгарлик йўли билан 53 нафар фуқароларга тегишли бўлган автоуловларни қўлга киритганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Ички ишлар вазирлигида шахсий таркиб бўйича лавозим тайинловлари амалга оширилди

12.12.2021, 21:25

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим қатор тайинловлар амалга оширилди. Ўзбекистон ИИВ ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.Унга кўра, подполковник Утемуратов Азат...
1 500 доллар эвазига фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

20.09.2021, 12:16

Фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Маълум бўлишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро М.О....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1