​Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди

ЖАМИЯТ 01.06.2017, 11:03
Теглар: Қарор, Президент
​Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

Мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилишнинг бугунги янги босқичида маданият ва санъатнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, ёш авлодимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган қуйидаги вазифалар белгиланди:

маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш. Жумладан, музейлар ва театрлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Моддий маданий мерос ва археология объектларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш механизмларини янада такомиллаштириш;

маданият ва санъат муассасалари, театрлар, музейлар, бадиий жамоалар, маданият ва аҳоли дам олиш масканлари, маданият ва истироҳат боғлари фаолияти, моддий-техник базаси ҳолатини атрофлича ўрганиш, уларни таъмирлаш ва зарур жиҳозлар, мусиқа асбоблари билан таъминлаш, самарали ижодий фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратиш. Ўзбек миллий рақс ва хореография санъатини янада ривожлантириш, маданият ва санъат ривожига катта ҳисса қўшган таниқли санъаткорлар, жаҳон миқёсидаги нуфузли кўрик-танловларда юқори ўринларни эгаллаган ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш;

ёшларни санъат масканларига, хусусан, театр ва музейлар, концерт томошаларига мунтазам жалб этиш, ўзбек ва жаҳон маданиятининг энг сара намуналаридан баҳраманд этиш орқали уларнинг маънавий-ахлоқий, эстетик диди ва маданий даражасини янада юксалтириш. Маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида “Нуронийлар маскан”ларини ташкил этиб, фахрийларнинг маданий дам олишлари учун зарур шароитлар яратиш;

“Сени куйлаймиз, замондош!”, “Дебют” каби театр санъати кўрик-фестиваллари самарадорлигини ошириш орқали буюк сиймолар, замонамиз қаҳрамонлари образи, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини акс эттирган, бадиий юксак саҳна асарларини яратиш. “Баҳор нафаси” халқаро санъат фестивали, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали, “Ёшлик баҳори” республика ёш опера ижрочилари фестивали сингари тадбирлар, турли халқ сайлларини ташкил этиб, уларга хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш;

маданият ва санъат йўналишидаги таълим муассасаларининг малакали кадрлар ва мутахассисларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, бу борада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, замонавий илғор тажрибалардан фойдаланиш, дунёнинг машҳур мусиқачилари, бастакорлари иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ташкил этиш, маданият ва санъат йўналишидаги таълим муассасаларини ўқув дастурлари ва ноталар, ўқув қўлланма ва дарсликлар, илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш;

Ўзбекистоннинг юксак маданияти ва санъатини халқаро майдонда янада кенг тарғиб этиш, халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда мамлакатимиз вакилларининг иштирокини кучайтириш, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали нуфузини янада ошириш, бошқа турли тадбирларда чет эллик маданият ва санъат намояндалари кенг қатнашишларини таъминлаш, халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш.

Дастурни амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари; Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси, тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.

Қарорнинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишади

08.08.2022, 11:02

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб ўтган брифингда Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали ҳақида маълумот берилди. Маълум қилишича, давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш жадвалида Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий...
Ўзбекистон Президенти Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликка чақирди

24.06.2022, 22:11

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 июнь куни “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1