АсосийJamiyat

​CLICK тўловларини Telegram орқали амалга ошириш хизмати жорий этилди

'​CLICK тўловларини Telegram орқали амалга ошириш хизмати жорий этилди'ning rasmi

CLICK компанияси ўз фойдаланувчиларига Telegram иловасида тўловларни амалга ошириш имкони жорий қилинганини маълум қилди.

Ушбу илованинг оммабоплигини инобатга олган ҳолда CLICK компанияси ўз фойдаланувчилари учун махсус бот - @CLICKUZBOT ни ишлаб чиқариб, ишга туширди.

Ушбу дастур Telegram илованинг ўзидан туриб ҳар кунги тўловларни қулай равишда амалга ошириш имконини беради. Бунинг натижасида, фойдаланувчилар Telegram иловасидан чиқмасдан туриб, ҳамкасблари ва яқинлари билан бўлаётган мулоқотдан узилмасдан дарҳол керакли тўловларни амалга ўтказиш имконини қўлга киритишди.

Компаниянинг янги @CLICKUZBOT боти орқали тўлашни бошлаш учун уни Telegram иловасида топиб, унга хабар юбориш кифоя. Бундан кейин бот билан барча мулоқот қулай ва тушунарли суҳбат форматида оширилади.

Ҳозирги пайтда бот орқали энг оммавий тўловлар жорий қилинди: мобил алоқа, интернет-провайдерлар, ТВ ва телефония хизматлари. Лекин ушбу хизматалр рўйхати доимий равишда кенгайтириб борилади. Хавфсизлик масаласи ҳам четлаб ўтилмади. Бот билан мулоқот жараёнларида карта маълумотларининг хавфсизлик стандартларининг талаблари бажарилиб келинмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар