АсосийJamiyat

​Бир кунда Тошкент шаҳар ҳудудида 11 та қуриган ўт ёниши билан боғлиқ ёнғин юзага келди

'​Бир кунда Тошкент шаҳар ҳудудида 11 та қуриган ўт ёниши билан боғлиқ ёнғин юзага келди'ning rasmi

Бир кун давомида ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида 11 та қуриган ўт ва шох-шабба ёниши билан боғлиқ ёнғинлар бартараф қилинди. Бу ёнғинларнинг ёниш майдони ўртача 200 метр.кв.ни ташкил қилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Бундай ёнғинларнинг майдони бўйича энг каттаси соат 12:35 да Сергели туманидаги Аэропорт ҳудудида содир бўлиб, ёнғин майдони тахминан 200 метр. кв. ташкил қилади. Ундан ташқари, Бектемир тумани Олтин топган кўчаси 32-уй олдида 200 метр.кв. майдонда қуруқ ўт ёнган.

Барча ҳолатларда аланганинг фуқаролар яшаш жойларига ўтиб кетишига йўл қўйилмаган.

Бошқа янгиликлар