“Мафтунингман-2” фильмининг суратга олиш жараёни айни қайноқ паллада.
Дастлаб Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида (6 кун), Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида (4 кун), Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида (4 кун), Бухоро шаҳрида (4 кун), Самарқанд шаҳрида (1 кун) суратга олиш жараёнлари ниҳоясига етди.
Бугун – 1 июнь куни киноижодкорлар суратга олиш ишларини Жиззах шаҳрида давом эттиришди. Шундан сўнг ижодий гуруҳ Тошкентга қайтади. Қисқа муддатли танаффусдан кейин эса суратга олиш ишлари Тошкентда ва Фарғона водийси бўйлаб бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, фильм 2017 йилнинг 12 майидан суратга олина бошланди.
Қуйида Бойсун, Хива ва Қорақалпоғистондаги суратга олиш жараёнларидан лавҳалар томоша қилишингиз мумкин.