1

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг Хўжаобод туманига ташриф буюрди

ЖАМИЯТ 02.06.2017, 15:30
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Андижон
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг Хўжаобод туманига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамияти томонидан Хўжаобод туманида ташкил этилган боғни бориб кўрди.

Хўжаобод туманидаги лалми майдонда ташкил этилган ёнғоқзор ва токзор ҳам шу мақсадга қаратилган. Бу ерда 20 гектарга Калифорния ёнғоғи, 23 гектарга ток навлари экилган. Келгусида экин майдони кенгайтирилиб, мева турлари кўпаяди. Қатор ораларига булғор қалампири, пиёз, картошка, ловия, мошнинг харидоргир навлари ва бошқа сабзавотлар экилади, деб ёзади ЎзА.

Президентимиз ўрмон хўжалигини ривожлантиришга оид қарор мазмун-моҳиятига тўхталди. Андижоннинг илмий ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиб, бу йўналишда илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этиш, харидоргир маҳсулотлар етиштириш орқали халқимизнинг даромадини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Андижон қишлоқ хўжалиги институти ва коллежларда ўрмончилик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда Қўрғонтепа туманидаги “Боғи Фурқат” фермер хўжалиги базасида қишлоқ хўжалиги уруғчилиги ва кўчатчиликни ривожлантириш лойиҳаси намойиш қилинди. Бу ерда замонавий биотехнология (In vitro технологияси) асосида лаборатория ташкил этилиб, вируссиз уруғ ва кўчатлар етиштириш йўлга қўйилади. Бундай ўсимликлар касалликларга чидамли бўлади, уларни йил бўйи экиш мумкин. Қиймати 1,6 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа самарасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уруғ ва кўчатлари етиштирилади, агросаноат тармоқлари ва аҳолига етказиб берилади. 38 иш ўрни яратилади.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги салоҳиятини янада ошириш мақсадида барча ҳудудларда гидропоника усулида иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ихчам ва самарадор бундай иссиқхоналар юқори сифатли полиз маҳсулотлари етиштириш, минглаб иш ўринлари яратиш имконини беради.

Шарҳлар

Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

01.05.2024, 15:06

Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...
Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Андижонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув бўлди (видео)

21.12.2022, 09:11

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1