1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида пойтахт ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Халқ таълим бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда “Тарғибот автокарвони” ташкил этилди.
Автокарвонни ташкил этишдан мақсад болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек ушбу йўналишдаги ишларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш бўлди.
“Тарғибот автокарвони” Тошкент шаҳри кўчаларида ҳаракатланиб, махсус патруль автомашиналарида овозни кучайтиргич мосламалари ёрдамида аҳоли кўп тўпланадиган жойларда фуқаролар ўртасида оғзаки тарғибот ишларини олиб боради.
Асосий мақсад, болалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисалари муаммосига халқнинг эътиборини жалб қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни ва болаларни йўлларда асраш бўйича тарғибот ишларини амалга оширишдир.